UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0 22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0

09 июл 18:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Жошуа фаолиятини якунлаши мумкин"

Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Дэвид Хэй супероғир вазнда WBA, WBO, IBF ва IBO чемпиони Александр Усик ҳамда Энтони Жошуа ўртасидаги реванш жанги ҳақида гапирди.

Дэвид Хэй ҳамюрти Энтони Жошуа украиналик Александр Усикка қарши реванш жангида мағлубиятга учраса, боксни тарк этишга қарор қилиши мумкинлигини таъкидлади.

"Агар Жошуа ғалаба қозона олмаса, фаолиятини давом эттиришига шубҳам бор. Уни қандай мағлуб этишни билган одам калтаклади. Агар у ҳаммасини тўғри бажарган тақдирда ҳам Усик ғалаба қозонса, Жошуа фаолиятига якун ясаши мумкин. 

У яна мағлуб бўладиган бўлса, фаолиятини давом эттириши қийин кечади. У Усикни мағлуб этиш учун барча жисмоний имкониятларга эга эканлигига ишонади. Мен унга ишонаман. Тўғри тактика билан у ғалаба қозониши мумкин.

Ўйлайманки, бу сафар у мағлуб бўлмайди. Ишончим комил, Роберт Гарсия бунга йўл қўймайди. Биринчи жанг ҳақида ким нима демасин, бу муҳим эмас. Жошуа аввалги даражасига қайтиши учун бу жангда ғалаба қозониши шарт", - деди Дэвид Хэй.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги 20 август куни Жидда шаҳридаги Super Dome аренада бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг