UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0

11 июл 07:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа – Усик реванш жангида 700 000 та пуллик трансляция сотилиши айтилди

Машҳур промоутер Эдди Хирн супероғир вазн тоифасида WBO, WBA, IBO ва IBF чемпиони Александр Усик (19-0, 13 КО) ҳамда Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) ўртасидаги реванш жангига тўхталди.

Аниқроғи, промоутер Усик - Жошуа реванш жанги учун пуллик трансляцияни сотилиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи жанг учун биз 700 000 пуллик трансляция сотдик. Бу натижани яна камида такрорламоқчимиз. Реванш жангини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Sky Sports 25 миллион фунт стерлинг (тахминан 29,5 миллион евро) тўлаган", — деди Хирн Intu Boxing Youtube каналга берган интервьюсида.

Журналист, агарда ушбу жангни томоша қилиш учун Хирн пуллик трансляцияни 20 фунт (тахминан 23,6 евро)дан сотадиган бўлса, телеканал зарар кўришини таъкидлади.

"Балки Sky Sports нархларни оширар. Айни дамда Буюк Британияда бокс анча ривожланган. Одамлар жангни томоша қилиш учун тўлашга тайёр", - дея қўшимча қилди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги 20 август куни Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг