UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Богдан Гусков Анкалаевдан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 15:17Собиқ ҳамюртимизни мағлуб этган Кудерметова Mubadala DC Open асосий тўрига йўл олди 0 14:46Фликнинг сабри тугади: "Барселона" Кундени сотишга тайёр 0 14:22Макгрегорнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди 0 13:51Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маъноли изоҳ қолдирди + ФОТО 0 13:23Бугун Майамида Ўзбекистон - АҚШ тарихий матчи старт олади 0 13:01ЖЧ-2026 финалини бошқарган ҳакам фаолиятини якунлади 0 12:40Владимир Свечников ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 12:07Нурсултон Рўзибоев иштирок этадиган UFC Paris турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 11:37Синхрон сузувчиларимиз Осиё чемпионатини 16 медал билан якунлашди 0 11:05Пауло Коста Магомед Анкалаев — Богдан Гусков жанги ҳақида кескин фикр билдирди 0 10:25Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди 0 10:00UFC Абу-Дабида ўтказиладиган навбатдаги турнирни эълон қилди 0 09:24Стив Эрцег илк бор Рамазон Темиров билан жанг ҳақида гапирди 0 08:07Формула-1. Ландо Норрис — Венгрия Гран-приси ғолиби! 0

26 ноя 12:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа Валлинга қарши жанг нима учун кераклигини айтди

Супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа швециялик Отто Валлинга қарши жанг ҳақида гапирди.

Британияликнинг айтишича, ушбу жанг у учун 2024 йилги мавсум режаларини тузиш учун нуқта вазифасини бажариб беради.

"Хариталарда назорат нуқталари бор. Бу менинг сўнгги манзилим эмас. Бу эндигина илк бекатим ҳолос. 23 декабрь куни дунёга бир хабар қолдираман. 2024 йилнинг йўлидаман, унда кўпроғи ва яхшироғига эришмоқчиман. Мақсадларимдаги ютуқлар учун ҳаракат қиляпман.

Яна ғалабалар қозониш, ўзимнинг энг юқори даражамга қайтиш ҳақида ўйлаяпман", - деди Жошуа.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа ва Валлин ўртасидаги жанг 23 декабрь куни Ар-Риёдда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг