UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

06 июл 13:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуанинг мураббийи: "Унга доим буни эслатиб турамиз"

Мураббий Роберт Гарсия WBO, WBA, IBF ва IBO камарлари соҳиби Александр Усикка қарши реванш жанги олдидан шогирди Энтони Жошуанинг спорт формаси ҳақида гапирди.

Шу билан бирга Гарсия Жошуани украиналик боксчига қарши жиддий тайёргарлик кўргани ва мутлақ жаҳон чемпионлигини мақсад қилганини таъкидлади.  

"Ҳаммаси ажойиб. Биз бу жангга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Жошуа барча камарларни қўлга киритмоқчи. Буни амалга ошириш учун у биринчи навбатда Усикни мағлуб этиши керак. Энтони жангга жиддий тайёргарлик кўрди ва айтилган вазифаларни ғайрат билан бажарди. 

У кўплаб жанг видеоларини кўриб, анча нарса ўрганди. Шундай экан бизда ҳаммаси жойида. Биз декабрдан бери жангга тайёргарлик кўраяпмиз. Жошуа жанг куни ажойиб кайфиятда рингга кўтарилади ва ўз ишини бажаради. У нима қилиш кераклигини билади. Мен ва бутун жамоа бундан хурсандмиз.

Усик доим ажойиб боксчи бўлган. У менинг спорт залимда реванш жангига тайёргарлик кўрди. Биз уларга ҳазил қиламиз. Аммо, тан олиш керак улар ўз ишининг усталари", - деди Роберт Гарсия.

Энтони Жошуа ва Александр Усик ўртасидаги реванш жанги 20 август куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, боксчилар ўртасидаги илк жанг 2021 йилнинг октябрь ойида Ноттингем (Буюк Британия) шаҳрида ўтказилган бўлиб, ўшанда Александр Усик Жошуани очколар ҳисобида мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 июл 07:14:28
baksyor
Jang londonda totenhem arinada bulgan sal etiborli bulizlar ikkinchi marotaba shunday yozayapsizlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг