13 сен 19:25
Янгиликлар
Жошуанинг мураббийи Усикка қарши трилогия ҳақида гапирди
Анхель Фернандеснинг сўзларига кўра, жанг ташкил этиладиган бўлса британиялик боксчи ғалаба қозонади.
"Учинчи жангда Жошуа албатта Усикни мағлуб этади. Жошуа кўп нарсани тушуна бошлади. Биз фақат ўзимизга эътибор қаратишимиз керак ва Жошуа тикланиши керак. Умид қиламанки, йил охирида унинг Фьюри билан жангини кўрамиз, ёки бўлмасам Усикка қарши яна бир жангни. Энди Руизга қарши яна бир жангни ҳам кўриш мумкин эди. Хуллас, Энтони учун жуда кўп ажойиб жанглар бор.
Жанг натижаси бизни хафа қилади. Ҳа, бизда бироз ўсиш бор эди. Лекин, ҳар доим ўзимга нисбатан талабчанман. Ҳаммамиз фақат ғалабани хоҳлаган эдик. Умуман олганда, ҳафсаламиз пир бўлди. Тушунишингиз керак, агар жанг тўққизинчи раундда якунланганида ғалаба қозонган бўлардик. Аслида биз олдинда эдик", - дея Фернандеснинг сўзларини келтиради BoxingScene.
Фикрлар