UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

12 июл 10:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуанинг собиқ рақиби реванш жангида ҳам Усик ғолиб бўлишини айтди

Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Жозеф Паркер Усик — Жошуа реванш жангига ўз тахминини билдирди.

"Қулоқ солинг, бу ажойиб жанг. Жошуа янги жамоа йиққан, бу қизиқ, чунки унинг тайёргарлигига ишончимиз комил эмас. Медиа уларнинг қандай ишлаётганини айтолмайди.

Усик рингга аввалгидан-да кўпроқ ишонч билан чиқади. Айни пайтда мен унга пул тиккан бўлардим. Унинг биринчи жангда тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонгани бунга сабаб бўла олади. Агар у реваншга ҳам шундай ишонч билан чиқса, ўз ишини қойиллатади", - деди Паркер iFL TV YouTube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, боксчилар ўртасидаги илк жанг ўтган йилнинг 26 сентябрида бўлиб ўтган эди.

Маълумот учун, реванш шу йилнинг 20 август санасида ўтказилиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг