22 окт 10:24
Янгиликлар
Футбол
"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида
Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Россия терма жамоасининг бўлажак рақиблари ҳақида ўз фикрини билдирди.
Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги ўртоқлик учрашувларида Россия терма жамоаси Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши майдонга тушади.
"Жуда яхши рақиблар. Йиғинларда бўламиз, уларнинг кучли томонларини ажратиб кўрсатамиз. Яқин орада кенгайтирилган таркибни аниқлаб оламиз", — деди Карпин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги учрашув 12 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар