UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

25 май 20:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Камаргача бир қадам қолди". Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум + ПОСТЕР

Теглар :  Шаҳрам Ғиёсов
Профессионал боксда муроса ва мағлубият нималигини билмай келаётган Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.

Унга кўра. чарм қўлқоп устамиз 17 июнь куни АҚШда америкалик Харольд Кальдеронга қарши WBA Элиминатор жангида рингга кўтарилади.

"Ассаламу алайкум, юртдошлар. Худо хоҳласа, жангим 17 июнь куни АҚШда бўлиб ўтади. Рақибим америкалик енгилмас спортчи - 27-0. Насиб қилса, уни мағлуб этганимдан кейин чемпионлик жангига бир қадам қолади", - деб ёзди Ғиёсов ўзининг Инстаграм саҳифасида.

Ғиёсовнинг рақиби америкалик Харольд Кальдерон фаолияти давомида 27 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Рақибларини 18 та жангда муддатидан аввал мағлубиятга учратган. Ўн икки раундлик жанг ғолиби WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланади. 

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз сўнгги жангини ўтган йилнинг 8 май тонгида Лас-Вегас шаҳрида мексикалик Кристиан Гомесга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Бу Шаҳрам учун профессионал фаолиятидаги 13-жангдаги 13-ғалабаси бўлганди.  

Ғиёсов айнан бир йил олдинги жангида ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида IBF North American Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг