UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0

12 дек 13:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Камарни Анкалаевга бер ва бу спектакль учун узр сўра!". Рамзан Кадиров Дана Уайтга кескин мурожаат қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида UFC президенти Дана Уайтга кескин мурожаат қилди.

Кеча тонгда Лас-Вегасда ўтган UFC 282 турнирининг марказий жангида россиялик Магомед Анкалаев польшалик Ян Блахович билан дуранг натижа қайд этганди. Аслида ушбу чемпионлик жангида Анкалаев ғалаба қозонган, буни ҳатто унинг рақиби Блахович ҳам тан олган эди.   

"Дана Уайт, сенга нима бўлди? Сен ўз принципига эга яхши одам эдингку! Бугун сен октагондан чемпионлик камарини яққол ғалаба қозонган жангчига бермай, ўғирлаб кетдинг. Ёки сиёсат сизларни шу йўлга бошлаяптими? Жирканч ҳакамлик кимга керак бўлиб қолди? 

Дана, бу спортку, ҳалол бўл! Майрбек Хасиев (ACA лигаси раҳбари)дан ўрнак ол. Спорт сиёсатига тупуриб қўйиб, ҳалол ҳакамликни жойига қўйиб қўйди. 

Ээээй, Дана Уайт, лиганинг юзини сақлаб қол. Хатони тан олиб, камарни ҳақиқий эгасига топшир. Бу спектакль учун кечирим ҳам сўрашинг керак. Ўзинг ташкил қилган ва катта обрўга эга лиганг обрўсини сақлаб қол", — дея мурожаат қилган Кадиров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг