UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

10 мар 08:22
Янгиликлар

Теннис

Камилла Раҳимова Austin 125 турнирида муваффақиятли старт олди

АҚШнинг Остин шаҳрида "Челленжер" туркумига кирувчи WTA 125 турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 125 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада теннисчимиз Камилла Раҳимованинг ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси 1/16 финалда нидерландиялик Ламенс Сюзанга қарши кортга чиқди.

Икки соату 31 дақиқа давом этган баҳсда вакиламиз ниҳоят рақибасини уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 5/7, 6/1, 6/4. Нега ниҳоят? Боиси, бундан аввалги икки учрашувда Ламенс Камилладан устун келган эди. Раҳимова 1, Сюзан 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатоларга иккала теннисчи ҳам керагидан ортиқ йўл қўйди - 11 га 9, нидерландиялик "фойдасига".    

Таққослаш учун, Раҳимова айни пайтда дунёнинг 88-ракеткаси бўлиб турибди, 26 ёшли Ламенс эса WTA рейтингида 113-ўринни банд этган. Биринчи ракеткамизнинг 1/8 финалдаги рақибаси бугун аниқланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг