UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

21 янв 18:33
Янгиликлар

Теннис

Камилла Раҳимова ҳамда Полина Кудерметова Australian Open турнирида яккалик баҳсларидаги иштирокидан қанча пул ишлаб олишди?

Теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова 2026 йилги Австралия очиқ чемпионатининг яккалик беллашувларида иштирок этди.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли аёл ракетка устаси бўлмиш Раҳимова илк даврада дунёнинг учинчи ракеткаси, америкалик Коко Гофф билан баҳс олиб борди ва 2/6, 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

Кудерметова эса биринчи босқичда испаниялик Гиомар Маристанини 6/2, 6/3. ҳисобида енгди. Даниялик 23 ёшли Клара Таусонга қарши кечган баҳсда эса Полина 3:6, 6:3, 5:7 ҳисобларида мағлубиятга учради.

Энди ҳар икки теннисчимиз жуфтлик йўналишидаги беллашувларда ўз омадларини синаб кўришади. Маълум бўлишича, яккалик баҳслари орқали Камилла Раҳимова 101 минг, Полина Кудерметова эса 151 минг АҚШ доллари миқдорида кафолатланган гонорарни ишлаб олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг