UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

17 ноя 10:49
Янгиликлар

Камондан отиш

Камончиларимиз Осиё чемпионатининг бронза медали учун кураш олиб боришади

Айни кунларда Бангладешда камондан отиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Саралаш баҳслари якунига кўра, аралаш жамоавий йўналишда вакилларимиз бронза медали учун курашни давом эттиришади.

Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов жуфтлиги Қозоғистон жамоасига қарши муросасиз кечган чорак финал баҳсида қўшимча имкониятларда устунлик қилиб, ярим финалга йўл олди. Бироқ Жанубий Кореяга қарши баҳсда вакилларимизга тажриба етишмади ва улар нариги жуфтликда мағлуб бўлган Ҳиндистон жамоаси билан беллашадиган бўлди.

Афсуски, яккалик ва жамоавий дастурда иштирок этган бошқа вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди. 19 ноябрь куни бўлиб ўтадиган беллашувда ҳамюртларимизга омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг