UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

16 апр 10:10
Янгиликлар

Камондан отиш

Камончиларимиз Туркияда нишонни пойлашни ўрганишмоқда

Олимпия ўйинлари дастурига киритилган камондан отиш спорти дунёнинг ҳар бир мамлакатида ривожланиб бормоқда.

Туркиялик камонбозлар миллий камонлар ясаш бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланиб, бугунги кунда ҳам ўз ишининг усталари бу ҳунарни давом эттиришмоқда. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси Туркия этноспорт ва камончилар фонди конфедерацияси билан ҳамкорликни янада кенг йўлга қўймоқда.

Икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тузилган шартнома бўлимларидан бирида спортчиларимизга миллий камонларни тайёрлаш ҳам киритилган. Ушбу ўқув дарслари Ўзбекистон камондан отиш спортини ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим жараёнлардандир. Яна бир қизиқарли жиҳати шундаки, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси тарихида бундай амалиёт ҳеч қачон бўлмаган.

Мазкур ўқув жараёнида қуйидаги спортчиларимиз иштирок этишмоқда:

1. Аббосжон Минаваров
2. Эргашбек Аъзамов
3. Шамсиддин Абдуқаҳҳоров
4. Марина Савинова
5. Саидахон Максумова
6. Дилнозахон Аҳмаджонова

Ўқув машқи 1 апрелда бошланган бўлиб, ой охиригача давом этади. Камончиларимиз билан туркиялик мутахассисларнинг ўзлари бу жараёнда иштирок этишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг