UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

25 авг 07:48
Янгиликлар

Камондан отиш

Камончиларимиз учун “Мустақиллик кубоги” баҳслари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб кўпгина спорт турлари бўйича мусобақалар давом этмоқда.

Кеча ана шундай турнирлардан бири камондан отиш спорти бўйича бошланди. Мусобақа давлатимиз мадҳиялари садоси остида тантанали очилиш маросими билан старт олди. Тадбирда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раҳбарияти, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. 

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов очилиш маросимида мусобақани очиқ деб эълон қилгач, спортчилар чигалёзди машқларини бошлаб юборишди. Мусобақа давомида МОҚ раҳбари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор, мана шундай юқори савиядаги мусобақани ташкил қилишда жонбозлик кўрсатган федерация мутасаддилари, спортчи ва мураббийларга миннатдорчилик билдирамиз. Биз онлайн тизимга мослашиб бўлдик ва шу тартибда ишлашда давом этамиз. Вазият шуни тақозо қилар экан, онлайн мусобақаларда куч синашамиз. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келгусида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш борасидаги таклифларингизни кутиб қоламиз. Бирлашиб, барча мақсадларни, албатта, амалга ошира оламиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа 2 кунга мўлжалланган бўлиб, бугун саралаш баҳслари, эртага эса финал беллашувлари ўтказилади. Саралаш босқичида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан 20 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун курашга киришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг