UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

22 июл 16:45
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш бўйича ЖЧ Олимпиададан сўнг ўтказилади

Халқаро камондан отиш федерацияси 2021 йилги мусобақалар тақвимининг дастлабки версиясини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу йилга мўлжалланган жаҳон чемпионати бошқа муддатга кўчирилмайдиган бўлди. АҚШнинг Жанубий Дакота штати Янктон шаҳри келаси йил бўлиб ўтадиган дунё биринчилигини қабул қилади. 

Манбада таъкидланишича, ЖЧ Токио Олимпиадасидан сўнг 19-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган. Шу билан бирга келаси йил учун белгиланган Жаҳон кубоги босқичлари ҳам одатий тизимда ўтади. Бироқ якуний босқич мезбони ҳали аниқланмаган. Жаҳон кубоги босқичлари муддати ва мезбон шаҳри билан танишинг:

1-босқич: 19-25 апрель (Гватемала);
2-босқич: 17-23 май (Шанхай);
3-босқич: 22-27 июль (Париж);
Финал: сентябрь-октябрь.

Шунингдек, жорий йил Берлинда ўтиши лозим бўлган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон квалификацион мусобақаси 2021 йилнинг 18-21 июнь саналарига белгиланди. Ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигига эса 11-17 октябрь кунлари Австралиянинг Перт шаҳри мезбонлик қилади. Пара-атлетлар ўртасидаги ЖЧга мезбон қилиб Дубай шаҳри танланди. Бироқ муддат ҳали тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати 2 йилда бир маротаба ўтказилади. Токио Олимпиадасининг 2021 йилга сурилиши муносабати билан енгил атлетика, сув спорти турлари каби йўналишларда жаҳон чемпионатлари 2022 йилга қолдирилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг