UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

04 ноя 06:53
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди

Теглар :  Камондан отиш
Мазкур мусобақада Тошкент шаҳри, Навоий, Фарғона вилоятлари спортчилари ўз омадларини синовдан ўтказадилар.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун Республика календарь режасига асосан пойтахтимиздаги олимпия захиралари мактаб-интернатида спортнинг камондан отиш тури бўйича 2004 йил ва ундан кичик ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш Федерацияси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада Тошкент шаҳри, Навоий, Фарғона вилоятлари спортчилари ўз омадларини синовдан ўтказадилар. Мусобақа дастуридан 70 метр масофадан отиш, микс, олимпик раунд ҳамда жамоа биринчилиги машқлари жой олган.

Ушбу мусобақа миллий терма жамоани шакллантириш учун селекция вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг