UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

27 дек 14:42
Янгиликлар

Ўқ отиш

Камондан отиш. Грузиядаги мусобақа муваффақиятли якунланди

Теглар :  Камондан отиш
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Грузиянинг Батуми шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этишди.

Грузия очиқ чемпионати сифатида ташкил этилган баҳсларда 50 дан ортиқ спортчи ўз омадини синаб кўрди. Эътиборлиси, мусобақада ўзбекистонлик мерганлар муваффақиятли қатнашишди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган баҳсларда йигитларимиз кучли учликни ташкил этиб беришди. Биринчи ўринни Зокиржон Гафуров қўлга киритган бўлса, Сардор Рустамов ва Жамшид Содиқов мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Мунира Нурманова иккинчи ўринга сазовор бўлди. Ёш қизларимиз ичида Зиёда Абдусатторова ҳам иккинчи ўрин соҳибасига айланди. Микст баҳсларида Зиёда Абдусатторова ва Зокиржон Гафуров тандеми биринчи, Камола Юнусова - Жамшид Содиқов жуфтлиги эса учинчи ўринга эга чиқдилар.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг