UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

28 ноя 17:17
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш. Ўзбекистон яккалик баҳсларида Олимпиада лицензиясидан маҳрум бўлди

Теглар :  Камондан отиш
Хабар берганимиздек, айни кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё чемпионати ва Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада ўтказилмоқда.

Афсуски, лицензион турнир вакилларимиз учун омадсиз якунланадиган бўлди.

Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Зиёдахон Абдусатторова тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса ҳам Олимпиада йўлланмаси учун кечган баҳсда учинчи даврада (кучли 16 талик) иштирокини якунлади. Шунингдек, йигитларимиздан фақатгина Зокиржон Ғофуров чорак финалгача етиб борди. Вакилимиз ушбу босқичда эронлик Амин Пиралинажафабадига 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Регламентга кўра, лицензион турнирда ғолиб ва совриндорларгина Токио-2020 йўлланмасига эга бўлишар эди. Афсуски, Токио Олимпиадасида камондан отиш бўйича яккалик баҳсида ҳамюртларимиз иштирок эта олмаслиги ойдинлашди. Энди вакилларимиз олдида келаси йилнинг 22-28 июнь кунлари Берлин (Германия) шаҳрида ўтадиган яна бир квалификацион мусобақа қолди холос. Жаҳон миқёсида кечадиган мазкур мусобақада фақат жамоавий йўналишда лицензиялар ўйналади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг