UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

04 ноя 10:02
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш. Терма жамоамиз аъзолари Париж-2024 йўлида иккита лицензион мусобақада иштирок этади

Теглар :  Камондан отиш
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Таиландга учиб кетди.

Спортчиларимиз Таиланд пойтахти Бангкокда ўтказиладиган кетма-кет иккита лицензион мусобақада иштирок этади.

Дастлаб, 5-9-ноябрь кунлари Осиё чемпионати ташкил этилади, ундаги яккалик дастурида Париж-2024 лицензиялари ўйналади. Регламентга кўра, Осиё чемпионатида шу пайтгача йўлланма ололмаган атлетлар орасида энг яхши натижа кўрсатган икки мерган Олимпиада иштирокчисига айланади.

Шундан сўнг 10-12-ноябрь кунлари Осиё қитъаси учун лицензион турнир бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа фақат жамоавий дастурда ўтказилиб, унда эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритган давлатларгина Париж-2024 йўлланмаси соҳиби бўлишади. Терма жамоамиз Бангкокка қуйидаги таркибда йўл олди:

Эркаклар:

Амирхон Содиқов

Озодбек Унгалов

Чен Яо Юй

Миржалол Миролимов

Аёллар:

Зиёдахон Абдусатторова

Нилуфар Ҳамроева

Жасмина Нурманова

Бибихожар Йўлдошева.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг