UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

01 мар 13:03
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш: Тошкентда “Алпомиш ва Барчиной” I Халқаро турнири якунланди

Республика олимпия захиралари коллежида камондан отиш бўйича биринчи “Алпомиш ва Барчиной” Халқаро турнири ўтказилди.
Илк бора ўтказилаётган Халқаро турнирга Халқаро камондан отиш федерацияси ҳамда Туркия Миллий олимпия қўмитаси президенти Угур Эрденер ҳам ташриф буюрди.



“Алпомиш ва Барчиной” Халқаро турнири Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Халқаро турнирда қўшни давлатлар – Қирғизистон ва Тожикистондан маҳоратли спортчилар ҳамда республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридан жами 100 нафардан ортиқ спортчи қатнашди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Халқаро камондан отиш федерацияси президенти жаноб Угур Эрденер ҳам сўзга чиқдилар.

Халқаро турнир ғолиблари

70+70 машқи

Эркаклар:

1. Гафуров Зокиржон (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)

2. Абдулҳамидов Шоҳжаҳон (Ўзбекистон м.т.ж.)

3. Рустамов Сардор(Тошкент ш.)


Аёллар:

1. Юнусова Камола (Ўзбекистон м.т.ж.)

2. Абдусатторова Зиёдахон (Ўзбекистон м.т.ж.)

3. Маҳмудова Мафтуна (Ўзбекистон м.т.ж.)


Олимпик раунди:

Эркаклар:

1. Сармамбетов Юнус (Ўзбекистон м.т.ж.)

2. Рустамов Сардор (Тошкент ш.)

3. Гафуров Зокиржон (Ўзбекистон м.т.ж.)


Аёллар:

1. Абдусатторова Зиёдахон (Ўзбекистон м.т.ж.)

2. Юнусова Камола (Ўзбекистон м.т.ж.)

3. Шарбекова Асел (Қирғизистон м.т.ж.)


MIX:

Эркаклар ўртасида:

1. Ю.Сармамбетов/З.Абдусатторова (Ўзбекистон м.т.ж.)

2. З.Гафуров/А.Солдатенко (Ўзбекистон м.т.ж.)

3. О.Унгалов/М.Нурманова (Самарқанд вил.)


Жамоавий баҳслар:

Эркаклар:

1. Ўзбекистон м.т.ж.

2. Тожикистон м.т.ж.

3. Қирғизистон м.т.ж.


Аёллар:

1. Ўзбекистон м.т.ж.

2. Тожикистон м.т.ж.

3. Қирғизистон м.т.ж.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг