UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

16 фев 08:53
Янгиликлар

Каннонир "Робокоп"ни нокаут қилди. UFC Fight Night 251 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 251 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жангида ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар америкалик Жаред Каннонир бразилиялик Грегори Родригесни тўртинчи раундда нокаутга учратди. Бу билан Жаред "Робокоп"га Топ-15 рейтингига кириб олиш учун имконият бермади. 

Қизиғи, биринчи раундда икки бор нокдаун ҳолатига тушиб қолган Жаред қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Ғалабаси эвазига Жаред Каннонир икки мағлубиятли сериясини ёпиб кетди. Грегори Родригес эса аксинча, охирги тўртта жангида биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Турнирнинг ко-мэйнивент жангида ярименгил вазн тоифаси вакили америкалик Юссеф Залал Топ-15 дивизионига кириб олиш учун катта қадам ташлади. Катта эҳтимол билан у янгиланган рейтингда ўн бешталикка кириб олади. У ҳакамларнинг якдил қарори билан тажрибали ватандоши, рейтингда 10-ўринни эгаллаб турган Келвин Каттарни таслим этди.

Оқшомнинг нуфузи бўйича учинчи жангида ўрта вазн тоифаси вакиллари Эдмен Шахбазян ва Дилан Будка ўзаро октагонда тўқнаш келишди. Америкаликлар ўртасидаги ушбу тўқнашувда Эдмен рақибини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасидаёқ техник нокаутга учратди. 

Шунингдек, бугунги турнирда Назим Садихов, Хосе Дельгадо, Габриэль Бонфим ва Вальтер Уокер ҳам рақибларини муддатидан аввал мағлуб этди.

UFC Fight Night 251 турнирининг барча натижалари:

Жаред Каннонир Грегори Родригес техник нокаутга учратди – 4-раунд, 0:21.

Юссеф Залал очколар бўйича Келвин Каттарни енгди (29-28, 29-28, 29-28).

Эдмен Шахбазян Дилан Будкани техник нокаутга учратди – 1-раунд, 1:35.

Назим Садихов Исмаэль Бонфимни техник нокаут эвазига енгди (шифокор тавсиясига кўра тўхтатилди) – 1-раунд, 5:00.

Андре Петроски Родольфо Виейрани очколар ҳисоби билан ютди (29-28, 29-28, 29-28).

Хосе Дельгадо Коннор Мэттьюсни нокаутга учратди – 1-раунд, 2:58.

Анжела Хилл рақибаси Кетлин Соузадан очколар бўйича устун келди (29-28, 28-29, 29-28).

Рафаэль Эстевам Хесус Агиларни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28).

Габриэль Бонфим Хаос Уильямсни техник сабмишн эвазига енгди (Брабо бўғиши) – 2-раунд, 4:58.

Элайж Смит Винс Моралесни ҳакамларнинг якдил қарори билан ютди (29-28, 29-28, 29-28).

Валтер Уокер ДонТэл Майсни сабмишн эвазига таслим этди – 1-раунд, 1:17.

Жаклин Кавальканти рақибаси Жулия Авилани очколар бўйича мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг