UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

02 мар 07:22
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ бўйича болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати тантанали очилди

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдурахмоновлар иштирок этди

Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳамда Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 800 нафардан зиёд иқтидорли каратэчилар баҳсларга киришди.

Кечаги баҳсларда 8-9 ёшли ўғил болалар ва қизлар иштирок этишди. Иштирокчилар яккалик ката ва кумите бўйича ўзаро мусобақалашди.

Болалар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдурахмонов, Ўзбекистон спорт фахрилари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва бошқалар иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққан МОҚ раиси Р.Шоабдурахмонов ушбу спорт байрами билан барча иштирокчиларни муборакбод этди. Шундан сўнг мусобақани очиб бериш учун сўз Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Эрматовга берилди.

- Каратэ спорти Ўзбекистонда оммалашган ва ривожланган спорт турлари қаторига киради. Бугунги кунда юртимизда 10 мингга яқин спортчилар каратэ билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда. Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раҳбарияти барча масъуллар билан биргаликда ушбу спорт турини янада ривожлантириш ва уни ёшларимиз орасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш учун бир ёқадан бош чиқариб, аҳил бўлиб меҳнат қилишларига ишонамиз. Шуни мамнуният билан таъкидлаш керак, болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бугун бошланган мусобақада ҳар бир иштирокчига омад тилайман, - деди Равшан Сайфиддинович.

Миллий эстрадамиз юлдузлари ҳамда раққосаларнинг гўзал чиқишлари йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

Тадбирнинг энг кулминацион нуқтаси сифатида очилиш маросими тугагач Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Эрматов ҳамда МОҚ раиси Р.Шоабдурахмонов мусобақа иштирокчилари билан эсталик учун суратга тушишди. Бу эса эндигина катта спортга кириб келаётган болажонлар қалбида шу соҳага бўлган қизиқишни янада ортишига хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Финал жанглари тугагач, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль ва дипломлар билан тақдирланди.

Кечаги мусобақаларнинг барча ғолиб ва совриндорлари:

Яккалик ката машқлари.

9 ёшли қизлар

1. Шомуротова М.

2. Абдураимова Ш.

3. Каримова Ш.

3. Жаҳонгирова Ш.

8-9 ёшли ўғил болалар

1. Кушбаев Ш.

2. Комилов К.

3. Рустамжонов К.

3. Қадамов С.

Яккалик кумите

8-9 ёшли қизлар

1. Рустамова Г.

2. Қўзибоева Ш.

3. Зокирова М.

3. Нуриддинова М.

8-9 ёшли ўғил болалар

1. Жабборов

2. Исматуллаев

3. Исроилов

Мусобақалар эртага давом эттирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг