UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

01 окт 08:36
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ бўйича Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Маълум қилганимиздек, Чирчиқ шаҳри каратэ бўйича мамлакат кубогига мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида бўлиб ўтаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Абдулла Аслонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Шерзод Ташматов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Рашид Талипов бошчилигидаги Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққан Абдулла Аслонов ва Рашид Талипов каратэнинг мамлакатимизда тобора оммалашиб бораётгани, мазкур мусобақа декабрь ойида Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати ва келаси йил Ханчжоу шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари учун терма жамоа таркибини шакллантириб олиш йўлидаги муҳим мусобақа бўлишини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, 2 октябргача давом этадиган ушбу турнир барча ёш тоифаларида ката ва кумите дастурларида ўтказилиб, унда 1600 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг