17 окт 18:19
Янгиликлар
Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони!
Дунёнинг 120 та давлатидан спортчилар иштирок этаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Қувонарлиси, терма жамоамиз аъзоси, бекободлик Жавоҳир Жаҳонгиров якка ката йўналишида 63 кг. вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этиб, жаҳон чемпионати ғолибига айланди.

Тажрибали мураббий Ҳамдам Шодибеков қўл остида шуғулланаётган Жавоҳир финалга қадар Бразилия, Украина, Словакия ва Гонконг вакилларини мағлуб этиб, ўз маҳоратини намойиш этди.

Ҳамюртимиз бугун 17 октябрь куни финалда АҚШлик Зхуо Эдмондга қарши баҳс олиб борди ва 5:0 ҳисобида рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан мутлоқ мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва каратэнинг якка ката йўналишида тарихий натижа қайд этди.


Илҳом Раҳмонов тайёрлади
Фикрлар