UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

15 май 08:46
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз А серия туркумига кирувчи мусобақада иштирок этишади

17-19 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича А серия туркумига кирувчи нуфузли мусобақа бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этадиган мазкур йирик турнирда дунёнинг 101 давлатидан 1800 нафардан ортиқ кучли каратэчилар медаллар билан бирга Токио олимпиадаси рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боришади.

 Ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов

-67 кг: Санжар Абдукаримов

-67 кг: Иқболжон Узоқов

-75 кг: Достонбек Отаболаев

Аёллар:

-50 кг: Баҳринисо Бобоева

-61кг: Барно Мирзаева

Мураббий: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова

Маълумот учун, аҳамияти бўйича Премьер-Лига мусобақаларидан кейин иккинчи ўринда турувчи А серия туркумига кирувчи халқаро мусобақа жорий йил 4 босқичда ўтказилиши режалаштирилган.

Нуфузли мусобақанинг дастлабкисига Зальцбург (Австрия) мезбонлик қилган. Кейинги босқичлар Монреаль (Канада, 21-23 июнь) ва Сантьяго (Чили, 20-22 сентябрь) шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг