UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0

13 сен 18:17
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз карантиндан сўнг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди

Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Ширинбулоқ” спорт-соғломлаштириш базасида карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Ушбу йиғин бошланишидан аввал терма жамоамизнинг ҳар бири вакили Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув жараёнида спортчилардан COVID-19 учун, шунингдек, мобил лаборатория таҳлиллари ҳам олинди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўқув-машғулот йиғинида 12 нафар каратэчиларимиз иштирок этади ва улар ушбу машғулотларни бош мураббий Дилноза Бакирова ва катта мураббий Ўктам Бекпулатов бошчилигида олиб боришади. Спортчиларнинг саломатлигини назорат қилиш масъулияти федерация шифокори Бахриддин Ахмедов ва массажчи Ҳусан Турғуновларда бўлади. Машғулотлар 29 сентябрь кунига қадар давом этади.

“Ушбу ўқув-машғулот йиғини бизга сув ва ҳаводек зарур, чунки спортчиларимиз 5 ойдан кўп вақт мобайнида ўз уйларида ноқулай шароитда машғулот ўтказишди. Биз йиғин ўтказадиган ушбу кунни узоқ вақт кутдик. Мана, ниҳоят яна биргалашиб, машғулотларни ўтказамиз. Биз биринчи машғулотда жуда кўп ҳам юклама бермаймиз, асосий эътиборни тикланишга каратамиз”, – деди Дилноза Бакирова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг