UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0

07 июн 08:03
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз «Premier League»да иштирок этиш учун Истанбулга жўнаб кетишди

8-10 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ бўйича «Premier League» сериясидаги нуфузли мусобақа ўтказилади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Вакилларимиз турнирда қуйидаги таркибда иштирок этадилар:

-60кг: Садриддин Сайматов
-67кг: Санжар Абдукаримов
-67кг: Иқбол Узоқов
-75кг: Достон Отаболаев
-50кг: Баҳринисо Бабаева
-61кг: Барно Мирзаева

Дилноза Бакирова ва Ўктам Бекпўлатовлар мураббий сифатида мусобақага йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, «Premier League» сериясидаги мусобақаларнинг сўнггиси апрель ойида Марокашнинг Работ шаҳрида ўтказилган ва унда Садриддин Сайматов олтин, Достонбек Отаболев эса кумуш медални қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг