UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0

02 янв 08:12
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимизнинг йил сарҳисоби

2024 йилги спорт мавсуми ҳам каратэ WKF спортчилари учун муваффақиятли бўлди.

Мамлакатимизда спортга қаратилаётган улкан эътибор самарасида нафақат Олимпия ўйинларидан жой олган спорт турлари, балки шарқ якка курашларига мансуб турлар ҳам ривожланмоқда.

Айниқса, каратэ WKF билан шуғулланаётган спортчилар сони каби ушбу спорт тури бўйича қўлга киритилаётган ютуқларимиз ҳам йил сайин ортиб бораётир. Жумладан, 2024 йилги спорт мавсуми ҳам каратэ WKF спортчилари учун муваффақиятли бўлди.  

Каратэчиларимиз йил давомида 10 га яқин халқаро мусобақаларда иштирок этди ва 12 та олтин, 10 та кумуш ҳамда 34 та бронза жами 56 та медалга савзовор бўлди. Бу кўрсатгич 2023 йилга нисбатан 42 тага кўп. Ҳар бир спорт тури оммалашишида албатта миллий мусобақаларнинг ўрни беқиёс. Жорий йил каратэ WKF бўйича 4 бор турли йўналишларда Ўзбекистон чемпионати ўтказилиб, 2 минг 500 нафар спортчи қамраб олинди.  

Ўтган йил эса ушбу рақамлар 1500 нафарни ташкил этган эди. Мазкур мамлакат биринчиликлари юқори савияда ўтиши учун хорижлик ҳакамлар бригадаси таклиф этилди. Ҳар бир мусобақада шаффофликни таъминлаш мақсадида рақамлаштириш тизимига ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси томонидан йил мобайнида миллий терма жамоа учун 14 бор ўқув-машғулот йиғини ташкил этилиб, уларга 500 нафар спортчи жалб қилинди.  

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаларга алоҳида мураббийлар штаби шакллантирилди. Ҳудудларда паракаратэни ривожлантириш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада декабрь ойида илк бор паракаратэ бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Умид қиламизки, келаётган 2025 йилги спорт мавсумида бош мураббий Сулаймон Юсупов қўл остида Севинч Раҳимова, Гулшан Алимардонова, Қувонч Муҳаммадиев, Абдулваҳоб Рашидов каби иқтидорли каратэчиларимиз юксак марраларни забт этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг