UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

31 июл 10:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кардида иккита чемпионлик жанги бўлган UFC 277 турнирининг бонус соҳиблари маълум

Бироз аввал АҚШнинг Даллас шаҳрида якунига етган UFC 277 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди.

Кафолатланган гонорарлардан ташқари қўшимча 50 000 долларлик бонус, яъни мукофот пулига тўрт нафар жангчи эга чиқди. Ўзаро ёрқин жанг уюштириб берган Александр Пантожа ва Алекс Перес бонусга лойиқ кўрилишди. Ушбу жангнинг биринчи раундидаёқ бразилиялик Пантожа техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. 

Брендон Морено ва Кай Кара-Франс (Морено нокаут эвазига ғалаба қозонди) ўртасидаги қарама-қаршилик эса оқшомнинг энг яхши жанги деб топилди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бонусни қўлга киритишди. 

Қизиғи, бугун марказий жангда ғалаба қозониб, яна икки вазн чемпионига айланган Аманда Нуньес ҳам, рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган россиялик Магомед Анкалаев ва Сергей Павлович ҳам бонусга лойиқ кўрилишмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг