UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33"Ўзини оқлаб, мени қоралаш уларнинг нияти". Аббосхон тилга кирди 0 20:15Рейтинг турнирида иштирок этувчи "классикларимиз" таркиби маълум 0 20:10Ҳумоюн Султонов Чехия турнири ярим финалига чиқди 0 19:55Шаҳрам Ғиёсов Бухоро вилояти ҳокими билан учрашди + ФОТО 0 19:34Салоҳ: "Сайёрадаги энг яхши футболчиман. Бошқани танлаш керак бўлса, уни ҳам айтаман" 0 19:13Рейтинг турнирида иштирок этувчи эркин курашчиларимиз таркиби маълум 0 18:49Дастин Порье: "Спаррингимизда нима бўлганини Ковингтоннинг ўзи билади" 0 18:27Шин 3 соат давом этган ўйинда камбэк эвазига ярим финалга чиқди 0 18:11Мюллер Маненинг "Бавария"га эҳтимолий ўтиши ҳақида гапирди 0 17:50"Голден Стэйт" "Даллас"ни мағлуб этиб, плей-офф финалига йўл олди + ВИДЕО 0 17:29Деонтей Уайлдер фаолиятини давом эттиради 0 17:08Мишель Перейра Хамзат Чимаевга "вызов" ташлади 0 16:47Қатар амири ПСЖ мураббийлигида фақатгина Зиданни кўрмоқчи 0 16:26Шуҳрат Абдураҳмонов Азиза Ёқубовага 3 хонали уй совға қилди + ФОТО 0 16:0525 июль кунги UFC кечасининг марказий жанги маълум 0

29 дек 10:54
Янгиликлар

Шахмат

Карлсен ва Накамура кечаги плей-офф қарорига кескин фикр билдиришди

Жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида ўтказилган баҳсларнинг якуний 13-туридан сўнг бир йўла 4 нафар гроссмейстер 9,5 тадан очко жамғарди.

Партиялар якунланиши билан кўпчилик Нодирбек Абдусатторовнинг қўшимча коэфицентларга кўра рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлганини эълон қилди. Лекин ташкилотчилар бу борада шошилишмади ва ўзгача қарор чиқаришди.   

Эҳтимол, уларнинг тўртови ҳам қўшимча мусобақада ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишлари керакдир, деган фикрлар илгари сурилди. Аммо, ФИДE бунга кўнмади ва жаҳон чемпиони қўшимча кўрсаткич - Бухгольц коэфиценти бўйича биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари ўртасида аниқланишини ҳақида қарор қабул қилди. 

Табиийки, биринчи ўриндан жой олган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳамда иккинчи ўрин эгаси россиялик Ян Непомняшийнинг ўзаро жаҳон чемпионини тай-брекда аниқлаши ҳақидаги қарор учинчи ҳамда тўртинчи ўрин эгаларига ёқмади.  

"Мутлақо аҳмоқ қоидалар", - дея амалдаги жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен ўз фикрини очиқчасига ифода этди. 

"Ақлга сиғмайдиган бемаънилик", - дея Карлсеннинг фикрини давом эттириб қўйди Накамура. 

"Жуда чарчадим, лекин дам олиш учун деярли вақт йўқ. Боиси, эртага навбатдаги турнир!", - дея бугунги блиц мусобақасига ишора қилган Абдусатторов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
29 дек 12:09:32
Адекват
Агар мард булганда хеч булмаганда чемпион Нодирбекни узини ютганлиги учун хам табриклаб куйиб кисиб туриши керак эди. Нима булганда хам Нодирбек яккама якада норвегни ютиб асл узбек потенциалини курсатиб куйди. Бу искиртлар шунчаки очикчасига тан олгиси келмаяпти холос
   
29 дек 13:21:48
Молодец узбек углони
   
29 дек 12:09:11
Адекват
Агар мард булганда хеч булмаганда чемпион Нодирбекни узини ютганлиги учун хам табриклаб куйиб кисиб туриши керак эди. Нима булганда хам Нодирбек яккама якада норвегни ютиб асл узбек потенциалини курсатиб куйди. Бу искиртлар шунчаки очикчасига тан олгиси келмаяпти холос
   
29 дек 11:57:13
Jurabek Nurmatov
Нодир маладес биз сен билан фахрланамиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг