UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

30 июл 11:02
Янгиликлар

Бошқалар

Картинг бўйича Хоразм вилояти кубогида саралар аниқланди + ФОТО

Теглар :  ХоразмКартинг
Мамлакатимизда спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, ёшларни ушбу спорт турларига кенг жалб қилиш, бунинг баробарида, уларни жисмонан соғлом руҳда вояга етказиш йўлида тегишли ишлар амалга оширилаётир.

Ушбу саъй-ҳаракатлар Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислар бўйича тайёрлаш марказининг ўқув-машқ майдонида картинг бўйича ўтказилган Хоразм вилояти кубогининг финал босқичи жараёнида ҳам исботини топди.

Ўзбекистон республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан уюштирилган мазкур мусобақада воҳанинг энг сара спортчилари двигатель ҳажми 50;  61,5; 125 ва 250 сантиметр куб бўлган картинг пойгаларида ўзаро беллашишди.

Натижада, кубок баҳсларининг уч босқичи сарҳисоби бўйича шоҳсупа қуйидагича кўриниш олди:

Двигатель сиғими 50 см3 бўлган картинг биринчилиги (7-9 ёшлилар). 1-ўрин. Эгамберди Отажонов (Питнак шаҳар ЎСТК).  2-ўрин. Жалолбек Ҳайитбоев (Хонқа тумани ЎСТК).  

Двигатель сиғими 61,5 см3 бўлган картинг биринчилиги (10-13 ёшлилар). 1-ўрин. Зафарбек Отажонов (Питнак шаҳар ЎСТК). 2-ўрин. Акмал Илҳомов (Шовот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Маҳмуд Худайберганов (Хоразм ВТАСТ маркази).          

Двигатель сиғими 125 см3 бўлган картинг биринчилиги (14-17 ёшлилар). 1-ўрин. Аброр Эркинов (Шовот тумани ЎСТК). 2-ўрин. Никита Адамбаев (Хоразм ВТАСТ маркази). 3-ўрин. Жамшидбек Ҳайитбоев (Хонқа тумани ЎСТК).   

Двигатель сиғими 250 см3 бўлган картинг биринчилиги (18 ёш ва ундан катта ёшлилар). 1-ўрин. Евгений Жуманиязов (Хоразм ВТАСТ маркази). 2-ўрин. Бобохон Назаров (Хонқа тумани ЎСТК). 3-ўрин. Улуғбек Бекниязов (Шовот тумани ЎСТК).   

Бу гал умумжамоа ҳисобида Хонқа тумани ўқув спорт техника клуби картингчилари юксак кўрсаткичга эришишди. Улар картинг спорти бўйича илк бор Хоразм вилояти кубоги соҳибига айланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч туманидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг