UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

11 июн 16:56
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Касимеро – Аҳмадалиев жанги Муроджон учун қанчалик аҳамиятга эга? Эҳтимолий тўқнашув таҳлили

Сўнгги кунларда профессионал бокс оламида филиппинлик тажрибали чарм қўлқоп устаси Жон Риэль Касимеронинг ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга қарши жанг ўтказиш истагини билдиргани ҳақидаги хабарлар муҳокама қилинмоқда.

Гарчи ҳозирча мазкур тўқнашув бўйича расмий келишув мавжуд бўлмаса-да, эҳтимолий жанг шарқ мамлакатининг бокс мухлисларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Касимеро учун катта имконият

37 ёшли Касимеро профессионал фаолияти давомида уч вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлишга, ўз ҳисобига 36 та ғалаба, 5 та мағлубият ва 1 та дурангни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Қаҳрамонимиз сўнгги жангини 6 июнь куни Японияда мексикалик таниқли Луис Нерига қарши ўтказиб, нокаут билан ғалаба қозонганди. Унинг асосий афзалликлари тажриба, кучли зарба ва жанг давомида рақибга босим ўтказиш қобилияти ҳисобланади.

Сўнгги йилларда Касимеро ҳам бошқа боксчилар, жумладан, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев сингари асосий эътиборини Наоя Иноуэ билан жанг қилишга қаратди, аммо турли сабабларга кўра бу тўқнашув амалга ошмади. Шу боис филиппинлик боксчи учун Аҳмадалиевга қарши жанг катта рейтинг ва молиявий имкониятлар тақдим этиши мумкин, деб қаралмоқда.

Аҳмадалиев нима учун фаворит?

Муроджон Аҳмадалиев бугунги кунда иккинчи энг енгил вазннинг энг кучли ва техник жиҳатдан мукаммал боксчиларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонлик боксчи жанг давомида юқори темпда ҳаракат қилиши, зарбалар комбинацияси ва чап қўлли боксчиларга хос ноқулай услуби билан ажралиб туради. Гарчи бу услуб Иноуэга қарши жангда "ўтмаган" бўлса-да.

Касимеро тажрибали бўлишига қарамай, ёш ва жисмоний тайёргарлик борасида устунлик Аҳмадалиев томонида бўлиши мумкин. Айниқса, юртдошимизнинг сўнгги жангларини муддатидан аввал эмас, тўлиқ масофада ўтказишга уринаётгани бу айнан кардио масаласи билан боғлиқ экани аниқ.

Услублар тўқнашуви

Эҳтимолий жангда мухлисларни қизиқтирадиган жиҳатлардан бири — икки спортчининг мутлақо турлича услубларидир.

Касимеро кўпроқ кучли якка зарбаларга таянади ва рақибни хато қилишга мажбур қилишни яхши кўради. Аҳмадалиев эса ҳаракатчанлик, тезкор комбинациялар ва очколар йиғиш орқали устунликка эришади.

Шу сабабли жангнинг дастлабки раундларида ташаббус учун кураш ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Агар Касимеро эрта нокаут имкониятини топа олмаса, кейинги раундларда устунлик боксчимиз томонига ўтиши эҳтимоли юқори.

Жанг қанчалик аҳамиятга эга?

Айни пайтда мазкур тўқнашувнинг амалга ошиши бир нечта омилларга боғлиқ. Биринчи навбатда, Аҳмадалиев чемпионлик камарлари билан боғлиқ катта жангларга даъвогарлардан бири бўлиб турибди. У ўз вазнини ярим енгил дивизионга ўтказишни ҳам истисно қилмаяпти ва охирги жангини айнан 57 кг вазн тоифасида ўтказгани аҳамиятга молик. Шунинг учун, Муроджоннинг жамоаси рейтинг нуқтаи назаридан юқорироқ аҳамиятга эга рақибларни танлаши эҳтимоли баланд.

Бироқ, Касимеро катта ном ва тажрибага эга эканини ҳисобга олсак, бу жанг мухлислар қизиқиши нуқтаи назаридан қизиқарлидек кўриниши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг