UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

21 фев 15:43
Янгиликлар

Дзюдо

"Катта Дубулға". Ўразбоев ва Тиловов ғалабали юришни давом эттирмоқда

Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида “Катта Дубулға“ туркумига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда.

Мусобақада -66 кг вазнли дзюдочилар ўртасида давом этаётган баҳсларда ватанимиз шарафини икки нафар спортчиларимиз - Мухриддин Тиловов ва Диёрбек Ўразбоев ҳимоя қилмоқда. Мухриддин илк даврада Сербия вакили Страхиня Бунчични мағлуб этди, иккинчи даврада эса словениялик Адриан Гомбошдан устун келди. Энди ҳамюртимиз учинчи даврада Германия вакили Себастиан Сеидлга қарши татамига чиқади. 

Ушбу вазнда илк даврадан озод бўлган иккинчи вакилимиз Диёрбек Ўразбоев илк баҳсини Дмитрий Шершанга қарши ўтказиб, ғалаба қозонди. Энди ватандошимиз кейинги босқичда Болгария вакили Божидар Темелковга қарши тўқнаш келади.

Аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Диёра Келдиёрова илк даврада мўғулистонлик Сосорбарам Лагвасуренга имкониятни бой берди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 фев 16:47:47
.Sherzod.
O'razboyev vesini o'zgartirgani yaxshi bolipti, 60 kg da Sharofiddindan faqatgina oltin kutamiz nafaqat bu turner balki takoidaxam
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг