UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

11 июн 18:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кайла Харрисон UFC`нинг эркак жангчиларига қарши октагонга чиқишга тайёр

Дзюдо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони, PFL лигаси чемпиони Кайла Харрисон яқинда UFC промоушенида дебют қилганди.

Айни пайтда Харрисон ўз вазн тоифасида муносиб рақиб топа олмаяпти. Промоушен раҳбарлари ҳам бу борада қийинчиликка дуч келишган. Шу боисдан ҳам у лигадаги эркак жангчилар билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда америкаликнинг менежери Али Абдел-Азиз Submission Radio радиосига берган интервьюсида айтди.

"Кейинги рақиб Мераб Двалишвили ёки Алжамэйн Стерлинг бўлади. Ўйлашимча, бу жуда рақобатга тўла, ёрқин жанг бўлади. Ҳа, бу тўғри эмасдир. Лекин қизлардан ҳеч ким у билан жанг қилишни истамаяпти. Бу ҳолатда Кайла эркакларнинг энг енгил вазн тоифасида жанг ўтказишига тўғри келади. Собиқ чемпион Холли Холмни қандай мағлуб этганини ҳамма кўрди", - деди Абдел-Азиз. 

Алининг айтишича, икки вазнда собиқ UFC чемпиони Аманда Нунес Харрисон билан жанг қилишдан қочиб, фаолиятини якунлаб қўя қолган. 

Маълумот учун, 33 ёшли Кайла Харрисон шу йилнинг апрель ойида Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган юбилей UFC 300 турнирида собиқ UFC чемпиони Холли Холмни иккинчи раундда бўғиб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг