UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0

22 окт 13:42
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Кайо Борральо ким? Маҳмуд Мурадов учун бразилиялик нимаси билан хавфли?

Бугун Абу-Дабида навбатдаги UFC 280 кечаси бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий жангида Ислам Махачев ва Чарльз Оливейра вакант бўлиб турган енгил вазн камари учун октагонга кўтарилади. Шунингдек, ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов Бразилия вакили Кайо Борральога қарши октагонга кўтарилади.

Кайо Борральо ким?

Кайо Борральо 1993 йилнинг 29 январь санаси Бразилияда туғилган. Бразилияда ёш болалар ёшлигида иккита спорт туридан бирини танлайди. Футбол ёки жиу-жутсу. Кайо ҳам шу спорт туридан бирини танлади ва жиу-жутсу билан жиддий шуғулланишни бошлади.

У Бразилиянинг бир қатор ҳаваскор ташкилотларида бир муддат жанг қилиб юрди ва яхши натижаларга эришди. 2014 йилда эса профессионал ММА ўтди. Илк жангини шу йилнинг 13 декабрь санаси Evocke Fight промоушенида Клеитон Рафаэлга қарши жанг қилади ва рақибини биринчи раунднинг ўзида нокаут қилади. Кайо иккинчи жангини саккиз ойдан сўнг ўтказади ва Жоа Карвалиога очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлади. Бу мағлубият Кайо Борральонинг фаолиятидаги ҳозирча ягона мағлубияти бўлади. Шундан сўнг яна беш йил давомида Бразилиянинг бир қатор ташкилотларида жанг қилди ва 2021 йилда  DWCS'га йўлланма олди.


DWCS'да яхши жанглари орқали Кайога UFC шартнома таклиф қилди ва илк жангини Гаджи Омаргаджиевга қарши ўтказади. Жанг 2022 йилнинг 16 апрель санасида бўлиб ўтади. Жангда тўлиқ устунлик Кайо томонда бўлади. Бироқ бразилиялик учинчи раунднинг тўртинчи дақиқасида можароли вазият содир бўлади. Каё рақибининг тиззаси ерга тегиб турганида, бошига тиззаси билан зарба беради. Аммо, ҳакамлар буни кўришни исташмади ва бразилияликка техник ғалабани тақдим этишади. Каёнинг UFC'даги иккинчи жангини UFC Vegas 58 кечасида Армен Петросянга қарши октагонга кўтарилади. Бу баҳсда Кайо очколар ҳисобига кўра мағлуб этди. Бугун эса унга ҳамюртимиз рақиблик қилади.

Кайо Борральо ҳамюртимизга қандай хавф туғдиради?

Кайо Борральонинг бошқа бразилияликларга ўхшаб асосий кучи кураш. Жиу-жутсу бўйича қора белбоғ соҳиби эканлиги Маҳмуд Мурадов учун катта хавф туғдириши мумкин. Бундай ҳолатни ҳамюртимизнинг ўтган жангидан кейин ҳам билиб олишимиз мумкин. Шунингдек, Кайо Борральони ҳали ҳеч бир жангчи нокаут қилишга эришмаган. Бу унинг жағи анча қаттиқ эканлигини билиб олишимиз мумкин.

Бугун Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг қийин рақибларидан бирига қарши октагонга кўтарилади. Бўлажак баҳсда ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг