UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0

15 мар 14:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кайо Борральо: "Мен Чимаевни қандай мағлуб этишни биламан"

Маҳмуд Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо чемпионлик учун даъвогар Хамзат Чимаевни мағлуб этишига ишонмоқда.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси Чимаевнинг собиқ спарринг-ҳамкори ҳисобланади.  Кайо ўзаро машғулотлар чоғида "Борз"ни яхшигина ўрганиб олганини айтмоқда.

"Ўйлашимча, менда исталган рақиб билан бўладиган жангларда яхшигина устунлик бўлади. Боиси, мен 5 ҳафта мобайнида, аввалига Швеция, кейин Лас-Вегасда Чимаев билан бирга машғулот ўтказганман. Мен унинг жанг ўтказиш услубини жуда яхши ўзлаштириб олганман. Жангда нима қилиши ҳамда рақибдан нима кутишигача биламан. Машғулотларда диққат билан ҳамма ҳаракатларини ўрганиб олганман. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мен Хамзат Чимаевни мағлуб эта оламан", - деди Борральо.

Маълумот учун, Кайо сўнгги жангини ўтган йилнинг август ойида Жаред Каннонирга қарши ўтказиб, рақибини беш раунд тўлиқ давом этган баҳсда очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. Бу унинг UFC промоушенидаги кетма-кет қозонган еттинчи ғалабаси бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг