UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

06 сен 08:04
Янгиликлар

Паралимпия

Кечаги икки олтин медалдан кейин Ўзбекистон паралимпиячилари умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда?

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Кечаги кун дастурида ўзбекистонлик паралимпиячилар 2 та олтин медаль қўлга киритишди. Пара дзюдочимиз Шерзод Намозов икки карра, пара енгил атлетикачимиз Ҳусниддин Норбеков уч карра Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди. Бугунги кун олдидан Ўзбекистон спорт делегацияси 8 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди. Кеча ҳам 12-поғонадан жой олгандик. 

Хитой Республикаси 74 та олтин, 55 та кумуш, 37 та бронза, жами 166 та медаль билан рўйхатда катта устунлик билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Чин юрти вакиллари кечаги баҳсларда 10 та олтин, 6 та кумуш, 8 та бронза медали қўлга киритишди. Ўттиз олтита олтин, 29 та кумуш, 19 та бронза медалига эга Буюк Британия иккинчи ўринни эгаллаб турибди. АҚШ спортчилари 27 та олтин, 33 та кумуш, 17 та бронза медали билан кучли учликка якун ясашган. Нидерландия делегацияси 21 та олтин, 10 та кумуш, 5 та бронза медали тўртинчи поғонадан жой олган.  

Биздан аввалги ўринларни Япония, Германия, Австралия, Бразилия, Украина, Италия ва Франция терма жамоалари банд этган. Жами 60 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 тадан олтин медаль бор. Камида 1 та бронза медалини қўлга киритган давлатлар сони 80 тага етди.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг