UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

08 апр 13:26
Янгиликлар

Дзюдо

Кечки дастурда бизни иккита финал ва битта бронза учун баҳс кутмоқда

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилаётган Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунги саралаш баҳслари якунланиб, олтин ва бронза медали учун курашадиган жуфтликлар маълум бўлди.

Қувонарлиси, кечки дастурда бизни иккита финал учрашуви кутмоқда. -90 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Давлат Бобонов финалда жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, япониялик Шоичиро Мукаига қарши татамига чиқади. 

-100 кг вазндаги дзюдочимиз Муҳаммадкарим Ҳуррамов эса Осиё-Океания чемпионлиги учун япониялик Аарон Вольф билан тўқнаш келади. Шу вазндаги иккинчи дзюдочимиз, ярим финалда айнан Ҳуррамовга ютқазиб қўйган Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун кечадиган баҳсда БАА вакили Иван Ремаренко билан учрашади.     

Кечки дастур. Медаллар учун кураш

-90 кг вазн тоифаси. Финал 

Давлат Бобонов (Ўзбекистон) - Шоичиро Мукаи (Япония)


-100 кг вазн тоифаси. Финал

Муҳаммадкарим Ҳуррамов (Ўзбекистон) - Аарон Вольф (Япония)


Бронза учун баҳс

Музаффарбек Тўрабоев (Ўзбекистон) - Иван Ремаренко (БАА) 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг