19 окт 17:19
Янгиликлар
Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда
“MatchDay Central” маълумотларига қараганда, инглиз клуби раҳбарияти Майкл Кэррикнинг келажагини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда.
Хабар қилинишича, клуб раҳбарларининг учрашуви эртага, 19 октябрь куни бўлиб ўтади ва бош мураббий билан ҳамкорликни давом эттириш тўғри қарорми-йўқми, деган масала асосий кун тартиби бўлади.
Жамоа қайд этаётган натижалар жиддий хавотир уйғотмоқда. Англия Премьер-лигасининг 7-турида "Манчестер Юнайтед" "Лидс" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, яна очко йўқотди. Натижада клубнинг барча мусобақалардаги ғалабасиз серияси 6 та ўйинга етди, "қизил иблислар" эса Премьер-лигада 30 августдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Манкунианлар ҳисобида 7 очко мавжуд ва улар АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.
Қониқарсиз натижалар фонида Кэррикка бўлган босим ортиб боряпти. Мухлислар жамоадан барқарорлик талаб қилмоқда, бироқ "Манчестер Юнайтед" ҳозирча вазиятни ўзгартира олмаяпти. Навбатдаги бой берилган 3 очко мураббийнинг жамоани инқироздан олиб чиқиш қобилиятига бўлган шубҳаларни янада кучайтирди холос.

Фикрлар