UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

07 авг 18:30
Янгиликлар

Бошқалар

Киберспорт ривожи йўлида янги қадам – Uzbekistan Esports федерацияси IESF ва AESF аъзолигига қабул қилинди

Теглар :  Киберспорт
Uzbekistan Esports федерацияси Халқаро электрон спорт федерацияси (The International Esports Federation – IESF) ва Осиё электрон спорт федерацияси (Asian Electronic Sports Federation – AESF) аъзолигига қабул қилинди.

Бу ҳақда бугун халқаро ташкилотларнинг расмий сайтларида маълум қилинди.

IESF’нинг маълум қилишича халқаро ташкилотга Uzbekistan Esports федерациясидан ташқари Жанубий Америкадан Аргентина ва Гватемала, шунингдек, Европадан Норвегия ва Ирландия электрон спортфедерациялари ҳам аъзо сифатида тан олинган.

Маълумот учун, The International Esports Federation – IESF 2008 йилда Европа ва Осиёнинг 9 мамлакати аъзолигида ташкил этилган эди. Шундан буён йилдан-йилга ушбу халқаро ташкилотга аъзо бўлаётганлар ортиб борди.

Ҳозирги кунда ташкилотга 71 та давлат аъзо бўлган бўлиб, IESF жаҳонда электрон спорт ўйинларининг оммалашуви ривожланиши йўлида фаол хизмат кўрсатмоқда.

Шунингдек, Осиё электрон спорт федерацияси (Asian Electronic Sports Federation – AESF) ҳам Uzbekistan Esports федерациясининг ташкилотга расман аъзо бўлганлигини эълон қилар экан, Ўзбекистонда ушбу спорт ўйинлари тобора ривожланиб бораётганини эътироф этди.

Uzbekistan Esports федерацияси президенти Азизбек Паттахов Asian Electronic Sports Federation ижроқўм аъзолигига ҳам қабул қилинган. Энди халқаро ташкилот томонидан муҳим қарорлар қабул қилинаётганда Ўзбекистон томони ҳам ўз овозига эга бўлмоқда.

Маълумот учун, Uzbekistan Esports федерацияси 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, "Team Uzbekistan" - миллий терма жамоа спортчилари билан халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан муносиб иштирок этиб келмоқда.

Бугунги кунда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ҳам киберспортнинг мамлакатимизда профессионал спорт тури сифатида кенг ривож топиши учун Uzbekistan Esports федерацияси билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳар йили мамлакат очиқ чемпионатлари ташкил этилиб, иқтидорли спортчиларни саралаб олган ҳолда "Team Uzbekistan" жамоаси аъзолари шакллантирилмоқда.

Uzbekistan Esports федерацияси Alibaba Sports ва SHOS Esports Siyan халқаро ташкилотларининг ҳам аъзоси саналади. Федерациянинг бу ташкилотлар билан узоқ йиллик шартномалари мавжуд бўлиб, улар томонидан ташкил этилаётган йирик турнирларда спортчиларимиз муносиб иштирок этиб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг