UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0

28 фев 07:44
Янгиликлар

Спорт курашлари

Киевдаги ўзбек дербисида Ғуломжоннинг қўли баланд келди, Маҳмуджон ва Жавраилда бронза + ФОТО

Украина пойтахти Киев шаҳрида ўтказилаётган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича анъанавий халқаро хотира турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Ўз тарихида 24-маротаба ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг йигирмадан зиёд давлати қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ҳар уччала йўналишда юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилишяпти. Кеча мусобақанинг иккинчи куни уч йўналишда ҳам бир нечтадан вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Хабар берганимиздек, -57 кг вазндаги эркин курашчилар баҳсида икки ҳамюртимиз финалга етиб келганди. Олтин медаль учун кечган беллашувда Ғуломжон Абдуллаев Нодиржон Сафаровга қарши гиламга чиқди ва 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғуломжон олтин, Нодиржон эса кумуш медалга сазовор бўлди. Ушбу вазнда иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Маҳмуджон Шавкатов бронза медалини қўлга киритди. У бронза учун кечган драматик баҳсда украиналик Тарас Марковичдан 8:6 ҳисобида устун келди.    

Терма жамоамизга иккинчи бронза медалини -86 кг вазндаги курашчимиз Жавраил Шапиев тақдим этди. У бронза медали учун кечган беллашувда словакиялик Борис Макоевга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 7:0. Ҳозирча эркин курашчиларимиз ҳисобида 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг