UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0

27 сен 12:58
Янгиликлар

Кикбоксинг

Кикбоксингчиларимиз жаҳон кубогининг илк кунида 110 та медаль қўлга киритишди

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.

Жаҳон кубогида 53 давлатдан 2600 нафаран ортиқ кикбоксинг усталари 7 та йўналишда ғолиблик учун беллашмоқда. 

Мусобақанинг дастлабки кунида Акбар Искандаров, Асадбек Аҳмедов, Камолиддин Азимжонов, Жавоҳир Акбаров, Алишер Равшанов, Санжар Носиров, Назокат Бозорова, Шодия Шавкатбекова, Шоира Тўлаганова, Нурбаҳор Раҳимова ҳамда Сафия Агафонова каби кикбоксингчиларимиз ўз йўналишларида олтин медални қўлга киритди. 

Жаҳон кубогининг дастлабки кунидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 25 олтин, 32 кумуш, 53 бронза жами 110 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бормоқда. 

Шунингдек, медаль жамғаришда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 бронзага эга бўлган Тожикистон иккинчи бўлиб турибди. Кучли учликни Қозоғистон термаси 2 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 9 та бронза медали билан якунлади. 

Мазкур мусобақа 28 сентябрь кунига қадар давом этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг