UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

14 июн 11:49
Янгиликлар

Спорт курашлари

"Классик"ларимиз илк бор умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди + ФОТО

Хабар берганимиздек, кеча Польша пойтахти Варшава шаҳрида спорт курашлари бўйича анъанавий халқаро турнир якунига етди.

Нуфузли ҳисобланган Poland Open рейтинг турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди. Юнон-рум курашчиларимиздан Ислом Баҳромов (60 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (82 кг) олтин, Мирзобек Раҳматов (72 кг) кумуш, Муҳаммадқодир Юсупов (60 кг), Елмурат Тасмурадов (67 кг), Рустам Ассакалов (87 кг) ва Мўминжон Абдуллаев (130 кг) бронза медалларини қўлга киритишди. 

Шу тариқа, Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси Poland Open турнирини 2 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунланди. Юнон-рум курашчиларимиз 130 рейтинг очкоси жамғаришга муваффақ бўлишди. Чемпион 25, кумуш медаль эгаси 20, бронза медаль соҳиблари 15 рейтинг очкосини ўз ҳисобларига қўшиб қўйишди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг