UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

15 мар 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Комага тушиб қолган ММА афсонаси, оғир вазнда биринчи UFC чемпиони ўзига келди

Теглар :  Марк Колман
Афсонавий америкалик ММА жангчиси, оғир вазнда биринчи UFC чемпиони Марк Колман ўз уйидаги ёнғин натижасида кома ҳолатига тушиб қолганди.

Колман ёнғин ўчоғидан ота-онасини олиб чиқишга муваффақ бўлган. Лекин айнан ёнғиндан воқиф қилган итини қутқаришга олов ичига кирган Марк тутундан заҳарланиб, ҳушидан кетади. 

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар Колманни ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказишади. Икки кун жонлантириш бўлимида ётган Марк кеча кечқурун ниҳоят ўзига келди ва кўзини очди. Суратда афсонанинг ўз қизлари Морган ва Кензини бағрига босиб йиғлаётганини кўриш мумкин. 

"Мен дунёдаги энг бахтли инсонман. Эй Худойим, менга омад кулиб боқди. Ота-онам тирик қолишганига ишона олмаяпман. Чунки хонамдан чиққан онимдаёқ нафас етишмаётганди. Афсус, вафодор итим Хаммерни қутқариб қололмадим", - дея кўз ёшларини тия олмади Колман. 

Маълумот учун, 59 ёшли Марк Колман оғир вазнда биринчи UFC чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, у PRIDE Гран-присида ҳам чемпион бўлган. У UFC Шон-шуҳрат Залига ҳам қабул қилинган. Марк Колман ММАдаги сўнгги жангини 2010 йилнинг февраль ойида Лас-Вегасдаги UFC 109 турнирида яна бир афсона Рэнди Кутюрга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг