UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0

06 мар 10:25
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Конькида югурувчи Данила Семериков Жаҳон кубогининг сўнгги икки босқичида иштирок этди

Нидерландиянинг Херенвен шаҳрида конькида югуриш бўйича Жаҳон кубогининг олтинчи босқичи ўтказилди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Данила Семериков ҳам қатнашди. 30 ёшли спортчимиз масс старт дастурида музга чиқди ва 8:24.11 вақтда маррага етиб келиб. У 14 очко билан 18 спортчи орасида еттинчи натижани қайд этди.

Херенвендаги турнирдан олдин Семериков 21-23 февраль кунлари Польшанинг Томашув-Мазовецки шаҳрида ташкил этилган бешинчи босқич доирасида ҳам баҳсларга киришган эди. Масс старт ва 5000 м масофага кечган пойгаларда қатнашган Данила мусобақада мос равишда бешинчи ва йигирма еттинчи натижаларни қайд этганди.

ISU Данила Семериковнинг Ўзбекистон терма жамоасига ўтиши учун январь ойи охирларида рухсат берган эди. Шундан кейин спортчи Жаҳон кубогининг икки босқичида иштирок этишга улгурди. У кубокнинг якуний рейтингида масс старт дастурида 37, 5000 м масофага кечувчи пойга дастурида эса 54-ўринни эгаллади.

Ёдингизда бўлса, конькичи Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида ҳам 5000 м пойгаларида қатнашиб, олтинчи бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг