UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

10 окт 13:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор 2024 йилнинг энг яхши жангчиси ким эканини айтди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор якунига етиб бораётган 2024 йилнинг энг яхши жангчиси ким деган саволга жавоб берди.

Ирландиялик аралаш яккакураш устасининг сўзларига кўра, яримоғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейра вазн тоифасидан қатъи назар жорий йилнинг энг яхши жангчиси экан.  

"2024 йил Алекс Перейранинг йили бўлди. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Мен Алексни биринчи ўринга қўяман. Ўйлашимча, у Жон Жонсга етарлича муаммо туғдира олади. Унинг жанг ўтказиш услуби Жон учун хавфли ҳисобланади. Жонснинг ўзи оғир вазн учун янги жангчи – у Сирил Ганга қарши яхши жанг ўтказди. Лекин ҳали у оғир вазн етакчилари синовида ўтказгани йўқ. Алекс Жон учун жуда муносиб рақиб. Мен бу жангни кўришдан бахтиёр бўлардим. Кимдир учинчи чемпионлик камари учун жанг қилиши керак-ку! Ўша мен ёки Алекс бўлади", - дея The Schmo нашрига интервью берган Конор. 

Эслатиб ўтамиз, Алекс Перейра якшанба тонгида Солт-Лейк-Сити шаҳрида ўтган UFC 307 турнирининг марказий жангида Халил Раунтрини тўртинчи раундда техник нокаутга учратиб, ўз чемпионлик камарини учинчи бор муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Шунга қарамай, у P4P рейтингида россиялик Ислам Махачевдан ўзиб кета олмаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг