UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0

24 янв 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор: Дастин яхши жанг ўтказди, унинг ҳимояси анча ишончли эди

Конор Макгрегор Дастин Порье ҳақида илк фикрлар билдирди.

"Спортда доим ғалаба билан мағлубият билан ёнма-ён бўлади. Унинг оёғимга берган зарбалари анча қийинчиликка учратди. Дастлаб уни нокаут қилишга умид қилгандим, бироқ оёғимга келаётган зарбалардан сўнг аҳволим оғирлашиб борди. Мен UFC'да анча йиллардан бери ҳаракат қилмоқдаман. Ўн биринчи марта асосий кардда иштирок этдим. Ҳозирча келажагим борасида аниқ гапира олмайман. Дастин яхши жанг ўтказди, унинг ҳимояси анча ишончли эди. Баҳона тўқимоқчи эмасман, мен бир йилдан бери жанг қилмадим. Дастин бугун кучлилик қилди. Бошқа гап гапира олмайман. Баҳсни видеосини кўришим керак ва керакли хулосаларни чиқараман.

Навбатдаги жанглар? Билмайман, мен яна тайёрланишим керак. UFC'да кўплаб кучли жангчилар бор, уларга қарши қизиқарли тўқнашувларни ташкил қилиш имконимиз бор деб ўйлайман. Дастинга қарши учинчи жангни ташкил қилишимиз ҳам мумкин. Бўлар иш бўлди, энди барчасини бошқатдан бошлашимиз керак. Дастиннинг лоукики зарбаларидан сўнг оёғим секин асталик билан ишлашдан тўхтади. Уни бундай зарбалар беришини билардим, бироқ унга қарши чора топа олмадим. Жанг тактикамни ўзгартираман. 

Биринчи навбатда оёғим билан ишлашим керак. Ҳозирча Дастин билан ҳисоб 1-1. Жангда маълум вақт давомида устунликка эришдим. Умуман олганда, ғалаба учун барча нарсам бор эди. Натижадан ҳафаман, бироқ бу ерда жанг қилганимдан доим хурсандман. Ҳафа бўлмасдан, олға интилишда давом етаман. Яна бир нечта жангларда иштирок этаман", - деди Макгрегор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
25 янв 06:53:40
Mirzaev Sanjar
omad!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг