UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

15 июл 11:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор қайтаётганини эълон қилди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор октагонга қайтиши ҳақида баёнот берди.

Ирландияликнинг америкалик Майкл Чендлерга қарши жанги айнан Конорнинг жароҳати сабаб бекор қилинганди. Макгрегорнинг айтишича, уларнинг жанги йил охиригача албатта ўтказилади. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди. 

"Мен бугун Дана Уайт билан гаплашдим. Биз жангнинг янги санаси бўйича келишиб олдик. Ишонинг, ҳаммаси ажойиб бўлади! Жанг аниқ 2024 йилда ташкил этилади", - деб ёзди Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг 29 июнь куни Лас-Вегасда ўтган UFC 303 турнирининг марказий жанги бўлиши керак эди. Конор сўнгги бор 2021 йилнинг июль ойида жанг ўтказганди. У кеча, 14 июль куни 36 ёшга тўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг