UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

27 ноя 13:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор: "UFC'нинг бўлажак таланти — Баҳромжон Рўзиев, совға учун рахмат!"

Иккита вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик аралаш якка кураш устаси Конор Макгрегор ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали янги пост билан ўртоқлашди.

Хабар берганимиздек, Конор Макгрегор айни дамда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида машғулот олиб бормоқда. Ҳамюртимиз Баҳромжон Рўзиев ҳам машғулотларда спарринг шерик сифатида Конорга ёрдам бермоқда.

Рўзиев шанба кунги машғулотлар чоғида Макгрегорга ўзбек чопонини совға қилди. Конор эса бунга қуйидагича изоҳ берди:

"Шанба оқшомида истеъдодлар жамоаси билан спарринг! Дўстим, UFC'нинг бўлажак таланти Баҳромжон Рўзиев, сизга анъанавий Ўзбекистон либосларини совға қилганингиз учун раҳмат, менга ёқди! Бу менга Дольче Габбанани эслатади! Иш учун раҳмат йигитлар!".

Миш-мишларга қараганда, Конор Макгрегор фаолиятидаги кейинги жангини 2024 йилнинг апрель ойида, UFC'нинг юбилей, 300-мусобақасида ўтказади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг