UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

22 май 15:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор: Уруш ҳали тугагани йўқ!

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор яна бир бор Хабиб Нурмагомедов билан жангни эслади.

Ирландиялик жангчи Флоридада бизнес-тренер Тони Робинсга интервью берар экан, ўша жангдаги хатоларини санаб беришга ҳам ўзида куч топа олди. 

"Тони, ишон, ҳали уруш якунлангани йўқ. Агар такрорий жанг ўтказилмас экан, бу менинг айбим бўлмайди. Хабиб ва унинг жамоаси реваншдан қочяпти. Мен эса октагонга чиқишга ҳамиша тайёрман.  

Мен ўз хатоларимни биламан. Энг катта камчлигим жангга руҳий томондан етарлича тайёргарлик кўра олмаганим бўлган. Миям октагондан ташқари нарсалар билан банд эди. Кейин оёғимдан олган жароҳат ҳам панд берди. Жароҳат сабаб машғулотларда югура олмасдим. Югурмаганингиздан кейин вазн ошиб кетади. Вазн ташлайман деб 48 соат ухламадим. 

Лекин бу гаплар ҳозир кимга қизиқ? Ўзимни худди оқлагандек бўлиб қоламан. Аммо, мен билган ҳақиқатлар аслида шу. Кейин Хабибнинг омади ҳам келди", - деди Конор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг